Xiaomi нархи 65 доллар бўлган смартфон чиқаради


Хитойда Xiaomi’нинг янги смартфони сертификатлашдан ўтди. Маълумотларга кўра, унинг нархи 700 юан, тахминан 65 доллар бўлади ва Redmi бренди остида ишлаб чиқарилади, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Нархнинг бу қадар арзонлигига қарамай, смартфон яхши кўрсаткичларга эга. Унга 4,7 дюймли HD-экран, 1,6 ГГц частотада ишлайдиган тўрт ядроли Leadcore процессори, 8 Мп камера, 1 ГБ тезкор ҳамда 8 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Смартфон 2та SIM картада ишлаш имконига эга.
Ҳозирча смартфоннинг қачон сотувга чиқиши номаълум.
Фото: Kun
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













