Ўзбекистондаги iPhone фойдаланувчилари ёппасига VPN иловаларини ўрнатишмоқда

Шу йилнинг август ойидан бошлаб ўзбекистонлик айрим фойдаланувчилар Instagram ижтимоий тармоғига уланишда муаммолар юзага келаётганини баён эта бошлашган, деб ёзмоқда spot.uz.
Ўзбекитстонлик iOS фойдаланувчилари ёппасига VPN ўрнатаётганини App Annie мобил таҳлил сервисининг маълумотлари ҳам кўрсатиб турибди. 17 август ҳолатига келиб, бешта энг кўп юклаб олинган иловалардан нақ тўрттаси — VPN. Бундай ҳолат сўнгги уч йилда илк бора кузатилмоқда.

Android фойдаланувчилари томонидан VPN’ни юклаб олиш даражаси бу қадар юқори эмас.
Июль ойининг бошларида мобил VPN яна фойдаланувчилар ўртасида машҳурлаша бошлади. Бу ҳодиса Facebook ижтимоий тармоғига уланишда муаммолар юзага келиши билан бир вақтда содир бўлди.
Август ойидан бошлаб эса айрим фойдаланувчилар Instagram’га уланишда ҳам муаммолар юзага келаётганини хабар бера бошлашди. Буни Downdetector сервиси маълумотлари ҳам тасдиқламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекитстонлик iOS фойдаланувчилари ёппасига VPN ўрнатаётганини App Annie мобил таҳлил сервисининг маълумотлари ҳам кўрсатиб турибди. 17 август ҳолатига келиб, бешта энг кўп юклаб олинган иловалардан нақ тўрттаси — VPN. Бундай ҳолат сўнгги уч йилда илк бора кузатилмоқда.

Android фойдаланувчилари томонидан VPN’ни юклаб олиш даражаси бу қадар юқори эмас.
Июль ойининг бошларида мобил VPN яна фойдаланувчилар ўртасида машҳурлаша бошлади. Бу ҳодиса Facebook ижтимоий тармоғига уланишда муаммолар юзага келиши билан бир вақтда содир бўлди.
Август ойидан бошлаб эса айрим фойдаланувчилар Instagram’га уланишда ҳам муаммолар юзага келаётганини хабар бера бошлашди. Буни Downdetector сервиси маълумотлари ҳам тасдиқламоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.











