Пиёзнинг ноодатий фойдали жиҳати маълум бўлди

Пиёзнинг ноодатий фойдали жиҳати маълум бўлди
\"Turkiye\" нашрининг маълум қилишича, хом пиёзни истеъмол қилиш саломатлик учун жуда фойдали. Шунингдек, битта пиёзни тўртга бўлиб ухлашдан олдин каравот яқинига қўйилса, саломатлик учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Сабзавот микробларни йўқотади, тетиклик ҳиссини уйғотади.

Антиоксидант хусусиятга эга. Инфекцион касалликларга чалинганда, нафас олишга, йўтални даволашда ёрдам беради.

Пиёз таркибида А, В ва С гуруҳи витаминлари бор. У олтингугурт, кальций, йод ва темир моддаларининг манбаи. А витамини фақатгина иммунитетни мустаҳкамлаб қолмай, кўриш қобилияти саломатлигини ҳам сақлайди. Олтингугурт моддаси гипертония пайдо бўлишига қарши курашади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.