Кенг доирадаги учрашувда ҳужжатлар имзоланди

Кенг доирадаги учрашувда ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг кенгайтирилган тартибдаги учрашувлари бўлиб ўтган ва унда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланган.

Хусусан:
  • Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми;
  • Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми;
  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
  • Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
  • Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;
  • Ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимлар;
  • ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ва Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури;
  • саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ва минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;
  • Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Декларация имзоланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.