«Ўзгидромет» кучли жазирамадан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» кучли жазирамадан огоҳлантирди
25-26 июнь кунлари республикага жазирама иссиқ ҳаво тўлқини кириб келади. Буни «Ўзгидромет»нинг ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари тасдиқламоқда.

Аввалига 24-25 июнь кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати максимумлари +42 даража, кейинроқ 26 июнь куни эса республиканинг бошқа вилоятларида иссиқ жазирама ҳаво тўқини (тоғлардан ташқари) камида +39 даража иссиқликни тақдим этади.

Бу иссиқ ҳаво тўлқини паст босимли ҳаво сектори бир қисми бўлиб, у Туркманистондан кириб келади.

Туркманистоннинг 3 вилоятида 25 июнь куни максимал ҳаво ҳарорати +45 даражагача қизийди.

«Ўзгидромет» икки кун аввал эълон қилган ҳафталик маълумотида кунлар ўтиши билан ҳаво исиб боришини маълум қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.