Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат қандай бўлади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат қандай бўлади?
Ўзбекистонда 17—20 март кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Прогнозларга кўра, ҳаво ҳарорати асосан кечалари 7-12 даража илиқ, кундуз кунлари 22-25 даража илиқ, баъзи жойларда 27-30 даражагача илиқ бўлади.

Шамол шарқдан ўртача тезликкача эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 9-12 даража илиқ, кундуз кунлари 22-27 даража илиқ бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.