Сергелида асфальтлаш сабабли йўл вақтинча беркитилади

Сергелида асфальтлаш сабабли йўл вақтинча беркитилади
18 апрелдан 20 апрелгача Тошкент шаҳри Сергели туманида Жалоир кўчаси таъмир ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади, деб nova24.uz хабар берди.

Тумандаги ҳокимият матбуот хизматига кўра, йўлда асфальтлаш ишлари бошланади. Шунга кўра, ушбу пайтда ушбу йўлда автотранспорт ҳаракати чекланади.

Аҳолига юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралди.
Сергелида асфальтлаш сабабли йўл вақтинча беркитилади
Аввалроқ президент ички йўлларнинг аҳволидан шикоят қилган туристлар ҳақида айтиб, мутасаддиларни танқид қилган ва таъмир ишларини тезлаштиришни буюрган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.