Тадбиркорлар энди солиқларни икки босқичда тўлайди

Тадбиркорлар энди солиқларни икки босқичда тўлайди
Ўзбекистонда тадбиркорлар ер солиғи ва ижара тўловларини йил давомида икки босқичда тўлаш имконига эга бўлади, деб nova24.uz хабар берди.

Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда глобал иқтисодий таъсирларни юмшатиш мақсадида солиқ ва божхона сиёсатига доир таклифлар ишлаб чиқиш топширилди. Бу жараёнга олимлар ва тадбиркорлар жалб этилади.

Шунингдек, маҳаллий кенгашларга солиқ ва ижара тўловларини бизнеснинг имкониятларидан келиб чиқиб ошириш ваколати берилади. Бу қарорлар таъсири қатъий таҳлил қилинганидан сўнг амалга оширилади.

Йиғилишда ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимларга тадбиркорлар билан доимий мулоқотда бўлиш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш вазифаси юкланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.