Ерда «қизил» даражадаги магнит бўрони бошланди

Ерда «қизил» даражадаги магнит бўрони бошланди
30, 31 май ва 1 июн кунлари Ўзбекистонда «қизил» даражадаги магнит бўрони кузатилади, деб Nova24.uz Meteoagent маълумотларига асосланиб хабар берди.

Маълумотларга кўра, 30 май куни геомагнит бузилишларнинг максимал кучи 6 баллга етади. Геоуражлар авжига чиқиши соат 08:00 ва 14:00 атрофида кутилмоқда. Кечга бориб Қуёш фаоллиги бироз пасайиши мумкин.

Мутасаддилар таъкидлашича, магнит бўронларининг таъсири айниқса юрак-қон томир касалликлари, асаб тизими, қандли диабет ва бронхиал астма билан оғриганлар ҳамда об-ҳаво ўзгаришларига ҳассос инсонларда кучлироқ сезилади. Метеопатия симптомлари (об-ҳаво билан боғлиқ оғриқлар) кузатилиши мумкин.
Ерда «қизил» даражадаги магнит бўрони бошланди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.