Абитуриентлар учун синов даври бошланди!

Абитуриентлар учун синов даври бошланди!
Ўзбекистондаги олий ва касбий таълим муассасаларига қабул учун 2025/2026 ўқув йилига мўлжалланган тест имтиҳонлари расман бошланди.

Тест синовлари кундалик тарзда икки сменада ташкил этилмоқда:

1-смена: 08:00 — 11:00
2-смена: 15:00 — 18:00

Абитуриентлардан синов бошланишидан камида 1 соат аввал тест ҳудудига келиши талаб этилади. Ўзи билан қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:

- Паспорт ёки ID-картанинг асли нусхаси;
- Абитуриент рухсатномаси.

Мухим эслатма:

1-смена учун — соат 07:30 га қадар,
2-смена учун — соат 14:30 га қадар
текширувдан ўтиб, ўз ўрнини эгаллаб бўлиши шарт.

Абитуриентлардан белгиланган вақтга жиддий риоя қилиш, ҳужжатларни тайёр ҳолда олиб келиш сўралади. Синовлар муваффақиятли ва адолатли ўтишини таъминлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Барча ёшларимизга омад ёр бўлсин!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.