Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, қувур таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим автобус йўналишларига ўзгаришлар киритилди, деб Kursiv.media хабар берди.

Ўзгаришлар 18 августдан амалга киритилиб, таъмир жараёни якунигача давом этади. Бу вақт мобайнида айрим автобуслар айланма йўллардан ҳаракатланиши белгиланди.

Ҳокимият йўловчилардан йўналиш ўзгаришларини олдиндан билиб олишни сўрамоқда. Шунингдек, аҳолига ҳаракатдаги қулайлик учун қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.