Ерда кучли геомагнит бўрон кузатилмоқда

Ерда кучли геомагнит бўрон кузатилмоқда

Мутахассислар маълум қилишича, ҳозирги пайтда ерда кучли геомагнит бўрон кузатилмоқда ва бу табиий ҳодиса камида 15 соат давом этиши мумкин.

Қуёшдан чиқиб йўналган плазма оқимлари сайёрамизнинг магнитосферасига тўқнашиб, натижада 6 балллик, “қизил” хавф даражасидаги геомагнит фаолият пайдо бўлди. Бу эса, табиий иллатлар орасида энг таъсирчанларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Мутахассислар аҳолини бу даврда асабийликка берилиб кетмаслик, тинчликни сақлаб, соғлиғига эътибор қаратиш ва сувнинг миқдорини кўпайтиришга чақирмоқда. Шунингдек, ортиқча баҳслар ва тортишувга киришмаслик ҳам зарур эканлиги таъкидланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.