Бу ҳафта Ўзбекистонда қуёшли ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Бу ҳафта Ўзбекистонда қуёшли ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

“Ўзгидромет”нинг 14–17 октябрь кунларига оид маълумотига кўра, шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида асосан қуёшли ва бироз булутли об-ҳаво ҳукм суради.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари:

Ҳаво очиқ ва бироз булутли бўлади, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 14 октябрда айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ҳамда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10°, кундузи 14–16 октябрда 22–27°, 17 октябрда 20–25° атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари:

Ҳаво бир оз булутли ва ўзгарувчан, аммо ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Кечаси 14–16 октябрда 10–15°, 17 октябрда 8–13°, кундузи эса 14–15 октябрда 25–30°, 16–17 октябрда 23–28° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари:

Ҳаво бироз булутли, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқ йўналишидан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 23–28° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари:

Ҳаво асосан очиқ ва бироз булутли. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 14 октябрда 27–32°, 15–17 октябрда 25–30° бўлиши прогноз қилинган.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари:

Ҳаво бироз булутли, ёмғир бўлмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 23–28° бўлади.

Тоғли ҳудудларда:

Ҳаво очиқ ва бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10°, кундузи 18–23° бўлади.

Шундай қилиб, октябрь ўрталарида Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида ёмғирсиз, илиқ ва қуёшли кунлар давом этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.