17 октябрда Мирободда газ вақтинча ўчирилади

17-октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Миробод туманидаги “Байналминал” маҳалласининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати.
Газ таъминотидаги узилиш режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли юзага келмоқда.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти қайта тикланади. Газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













