Ўзбекистон GM билан ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон GM билан ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон GM билан ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШда йирик компаниялар вакиллари билан учрашувларни давом эттирмоқда. Вашингтон шаҳрида давлат раҳбари General Motors International компанияси ижрочи директори Шилпан Амин билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Сўнгги беш йил давомида компания томонидан 1,6 миллион дона автомобиль ишлаб чиқарилгани таъкидланди.

Ўзбекистон ушбу бренд учун АҚШдан кейин иккинчи йирик бозор бўлиб, Марказий Осиё ва МДҲ минтақасида савдо бўйича етакчи бўлди. Бундан ташқари, GM вакили маҳсулотларни маҳаллийлаштириш жараёнига кўмаклашишни ваъда қилди.

Ўзбекистон ишлаб чиқаришни яхшилаш ҳамда янги бозорларга чиқишни режалаштирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.