Ўзбекистонда МЧЖлар улуши 78 фоиздан ошди

Ўзбекистонда МЧЖлар улуши 78 фоиздан ошди

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 ноябр ҳолати бўйича тижорат субьектлари ҳақида янгиланган маълумотларни эълон қилди. Расмий ҳисоботга кўра, мамлакатда жами 399,8 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.

Уларнинг асосий қисмини — 313 мингдан зиёди масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) ташкил этади. Бу кўрсаткич умумий корхоналар сонининг 78,3 фоизига тўғри келади.

Ташкилий-ҳуқуқий турлари бўйича корхоналар тақсимоти қуйидагича:

Масъулияти чекланган жамиятлар — 313 043 та (78,3%);

Хусусий корхоналар — 46 776 та (11,7%);

Оилавий корхоналар — 36 161 та (9%);

Акциядорлик жамиятлари — 632 та (0,2%);

Бошқа шаклдаги корхоналар — 3 199 та (0,8%).

Маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда бизнес юритишнинг энг оммабоп шакли ҳали ҳам МЧЖ бўлиб қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.