Ўзбекистоннинг энг кам аҳолили 10 ҳудуди маълум қилинди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатида мамлакат доимий аҳолиси 38 069 116 нафарга етган. Шу муносабат билан аҳолиси сони энг паст бўлган туман ва шаҳарлар рўйхати ҳам эълон қилинди.
Рейтинг қуйидагича:
Ғозғон шаҳри — 9 429 киши
Томди тумани — 15 199 киши
Ширин шаҳри — 19 421 киши
Қоровулбозор тумани — 20 608 киши
Бўзатов тумани — 21 810 киши
Янгиобод тумани — 30 449 киши
Мўйноқ тумани — 34 065 киши
Конимех тумани — 36 922 киши
Тахтакўпир тумани — 38 871 киши
Учқудуқ тумани — 39 937 киши
Ушбу ҳудудларнинг аксари чекка минтақаларда жойлашган бўлиб, табиий шароит ва инфратузилманинг чегаралангани аҳоли сонига таъсир кўрсатиб келмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













