Ўзбекистонда ер қимирлади

Ўзбекистонда ер қимирлади
Ўзбекистонда ер қимирлади

Интернет фойдаланучиларининг ёзишига қараганда, Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида маҳаллий вақт билан 23-40лар атрофида ер силкиниши рўй берган.

\"Жиззахдан телефон қилишди, яхшигина ер қимирлабди\", — деб ёзган Facebook фойдаланувчилардан бири.

\"Мен эса менга шундай туюлаяптими деб ўйлабман\", — дея зилзила бўлганига ишонмаган чилонзорлик фойдаланувчи.

\"Ер силкинишидан уйғониб кетдим\", — дея ўз фикрини қолдирган самарқандлик Саида. Ер силкиниши неча баллни ташкил қилганлиги ҳозирча номаълум.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига қараганда, 3 сония давомида кучли ер силкиниши давом этган.

Айримлар зилзила балли паст бўлганини айтишган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.