Тошкентда 2 балли ер силкиниши сезилди

Тошкентда 2 балли ер силкиниши сезилди
Тошкентда 2 балли ер силкиниши сезилди

Бугун, 3 февраль куни Тошкент вақти билан 09:37 да Ўзбекистон шаҳарларида ер силкинишлари сезилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 170 километр жануби-шарқда, Тожикистоннинг Қайроққум сув омбори ҳудудида кузатилди. Эпицентрда зилзила магнитудаси 4,9 га тенг бўлди.

Тошкент шаҳрида 2, Олмалиқда 2-3 балли ер ости силкинишлари сезилди.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль, пайшанба куни Тошкент вақти билан 23:35 да Самарқанд ва Жиззах вилоятлари оралиғида 4,2 магнитудали зилзила юз берганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.