Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет 13-16 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ва ёғингарчилик туфайли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи борлигини эълон қилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













