Тошкент ва Наманганда ёмғир ва қордан хавф огоҳлантирилди

Тошкент ва Наманганда ёмғир ва қордан хавф огоҳлантирилди

Ўзгидромет Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди. 13-16 декабрда ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши натижасида республиканинг тоғли ҳудудларида, шу жумладан:

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманлари (Чотқол тизмаси)

Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчиларга эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарурлиги айтилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.