“Ўзбексирк” биноси замонавий кўринишда таъмирланади

“Ўзбексирк” биноси замонавий кўринишда таъмирланади

Маданият вазирлигида ўтказилган йиғилишда “Ўзбексирк” биносини реконструкция қилиш масаласи муҳокама қилинди. Унда муассасанинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий талабларга мослаштириш бўйича қатор таклифлар кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида цирк ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, ҳайвонлар учун қўшимча сақлаш хоналарини барпо этиш ва муассасани замонавий техник жиҳозлар билан таъминлаш бўйича режалар илгари сурилди.

Мутасаддилар цирк инфратузилмасини яхшилаш орқали томошабинлар учун янада қулай шароит яратиш муҳимлигини таъкидлаган. Бу эса маданий муассасанинг имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Йиғилиш якунида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиб, белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш топширилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.