Президент Шавкат Мирзиёев Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ХХР Раиси Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганларга эса тезроқ соғайиб кетишини тилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Маълумотларга кўра, фожиа 22 май куни Хитой шимолидаги “Люшенюй” кўмир конида содир бўлган. Газ портлаши оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса вақтида конда 247 нафар ишчи бўлгани айтилмоқда. Хитой раҳбари Си Жинпинг қутқарув ишларини жадаллаштириш, воқеани чуқур текшириш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













