Сўнгги қўнғироқ куни қайси вилоятда қандай об-ҳаво бўлади?

“Ўзгидромет” 25 май — “Сўнгги қўнғироқ” куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилса, тоғли жойларда сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда.
Тошкент шаҳри
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 26-28°.
Тошкент вилояти
Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30°.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33°.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво қуруқ ва ўзгарувчан бўлади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33°.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30°.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Кунлар нисбатан иссиқ бўлади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35°.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30°.
Тоғли ва тоғолди ҳудудлар
Вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ ва дўл эҳтимоли бор. Сел-сув тошқинлари хавфи сақланиб қолмоқда. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 15-20°.













