Тошкентда яна бир янги боғ барпо этилади

Тошкентда яна бир янги боғ барпо этилади
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Юнусобод туманида ташрифи жараёнида Бўзсув канали бўйида барпо этиладиган ушбу боғ лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА\'га таяниб Соф.уз хабар қилди.

Боғда китоб ўқиш учун махсус жойлар, фавворалар, амфитеатр, кўргазма павильонлари, спорт ва соғломлаштириш зоналари, камончилар ва ҳаваскор балиқчилар клублари ташкил этилади, замонавий аттракционлар ўрнатилади. Боғ ҳудудга туташ Шаҳидлар хотираси хиёбони билан ўзаро уйғунлик касб этади.

Шавкат Мирзиёев бу ерни маданият ва маънавият масканига айлантириш, ёшлар, китобхонлар учун барча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Боғни барпо этишда табиий рельефдан оқилона фойдаланиш, турли дарахт ва гулзорларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.