Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳарорат кескин пасаяди

Жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасайиши кузатилиши мумкин. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хабарига кўра, 28 сентябрь кунидан мамлакат ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво оқими кириб келади.
«28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Повольже орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда», дейилган хабарда .
28-30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 15-20 м/с, (55-75 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда. 28-30 сентябрь кунларида ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳафта охирида Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Повольже орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда», дейилган хабарда .
28-30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 15-20 м/с, (55-75 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда. 28-30 сентябрь кунларида ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.
Шунингдек, ҳафта охирида Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Манба: Kun.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













