18 октябрдан ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

18 октябрдан ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
18 октябрдан Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши, ёмғир ёғиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар берган.

\"Ўзгидромет\" маркази маълумотларига кўра, 18 октябрь куни ҳаво ҳарорати кундузи ўртача +12…+17, кечаси — +9…+14 даражагача тушади. 19–20 октябрь кунлари ҳарорат +15…+20, кечаси +5…+10 даражага етади.

Чоршанба куни республика бўйлаб ёғингарчиликлар ва кучли шамол кузатилади. Шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.