Ўзбекистон ФВВ кучли шамол ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон ФВВ кучли шамол ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатнинг айрим ҳудудларида шамолнинг кучайиши ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ўзбекистон ФВВ маълумотларига кўра, 2 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, 3 ноябрда эса – Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 17-22 м/с.га (60-80 км/с) қадар кучайиши кутилмоқда.

ФВВ фуқаролардан кучли шамол чоғида эҳтиёт чораларини кўришни сўраган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.