Ўзбекистон-Ҳиндистон эркин фармацевтика ҳудуди яратилади

Ўзбекистон-Ҳиндистон эркин фармацевтика ҳудуди яратилади
Андижон вилояти ҳокимияти ва Ҳиндистон фармацевтика, биофармацевтика маҳсулотлари ҳамда тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди, дея хабар берган Мумбайдаги Pharmabiz минтақавий бўлими.

Бундан ташқари, томонлар вилоят ҳудудида Ўзбекистон-Ҳиндистон эркин фармацевтика ҳудудини барпо этиш устида иш олиб бориш ва лойиҳа бизнес-режасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Шунингдек, томонлар Ҳиндистон компаниялари ва Ўзбекистон инвесторларидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган хомашё асосида юқори қўшилган қийматга эга фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармонлар ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш устида биргаликда ишлайди, деб ёзади Spot.

Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.