Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
25 март куни 3:17 да Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ер силкиниши қайд этилди, дея хабар бермоқда UzReport.

Дастлабки маълумотларга кўра, эпицентр Ҳиндикуш тоғлари (Афғонистон)да 200 км чуқурликда жойлашган. У ерда ер силкиниши магнитудаси 5,1 га тенг бўлди.

Ер ости силкинишлари кучи Тошкентда 3 баллни ташкил қилди.

Зилзила чоғида уйларда бир неча сония давомида кескин силкиниш сезилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.