МИБ ходимлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

МИБ ходимлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Бугун, 03 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари иштирокида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти, Ўзбек миллий академик драма театри артисти Фарход Абдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақжа МИБ матбуот хизмати хабар берди.
МИБ ходимлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда, Фарход Абдуллаев дастлаб, ўзининг ижод фаолияти, театр жамоасининг келгусидаги режалари ҳақида гапириб ўтиб, миллий кино ва санъатининг ёш авлодни ватанга садоқат, кекса авлод вакилларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилишини, айниқса, ёшларнинг “оммавий маданият”га таъсирига тушишидан ҳимоя қилишида муҳим восита эканлигини айтиб ўтди.
МИБ ходимлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Шундан сўнг, Ф.Абдуллаев Мажбурий ижро бюроси ходимлари иш фаолиятида фуқаро ҳамда истеъмолчилар билан яқиндан мулоқотни ўрнатиб, уларга соҳадаги қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳақида тушунтириш бериб бориши лозимлигини, аҳоли билан доим ҳамнафас бўлиб ишлаш давр талаби эканлиги ҳақида фикр билдирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.