Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳарорат 32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳарорат 32 даражагача кўтарилади
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 6 апрель куни Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Хабарга кўра, мамлакат бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиққача исийди ва меъёрий қийматларга яқинлашади.

7—9 апрель кунлари илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 23-26 даража илиққача, шимолда ва жанубда 27-32 даража илиққача аста-секин кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага кўпдир.

5—9 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.