Янги қоида: Фуқаролар номига жўнатилган катта миқдордаги пул ўтказмалари "шубҳали" деб топилади​

  • 29 avgust 2018, 22:10
  • 4 170
  • Jamiyat
  • Янги қоида: Фуқаролар номига жўнатилган катта миқдордаги пул ўтказмалари "шубҳали" деб топилади
    Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Тасдиқланган қоидаларга кўра, юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш ички назорат тизимининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

    Шунингдек, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ички назорат тизимининг тегишли тузилмасини ташкил этиши лозим.

    Ички назорат тизими раҳбари ва масъул ходимлари ички назоратни амалга ошириш мақсадида почта алоқаси ходимларидан керакли бошқарувчилик, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

    Фойдаланувчининг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, фойдаланувчининг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай фойдаланувчи ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш фойдаланувчини текшириш чоралари ҳисобланади.

    Бундан ташқари агар фойдаланувчи бир ёки 30 календарь куни давомида умумий суммаси 184 млн 300 минг сўмдан ошадиган пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса операция шубҳали деб топилади.

    Facebook орқали авторизация
    Ma'lumot

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Янги қоида: Фуқаролар номига жўнатилган катта миқдордаги пул ўтказмалари "шубҳали" деб топилади​