17:53 / 08.07.2019
2 564

Миллий гвардиянинг ҳафта қаҳрамонлари муносиб тақдирланишди

[имг]ҳттпс://замин.уз/уплоадс/постс/2019-07/1562589810_01.жпг[/имг]
Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Хўжаев Дадахон Илҳомович, Ҳарбий-техник институти курсантлари Хасанов Жавоҳир Бахтиёр ўғли ва Элмуродов Сухробжон Қувондиқовичлар ҳафтамиз қаҳрамонларидир.

Хусусан Д.И.Хўжаев Бухоро вилояти Когон туманидаги «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб чўкаётган болани қутқариб қолган.

Ж.Б.Хасанов ва С.Қ.Элмуродовлар эса ўз хизмат вақтида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган «Шаббода» кафесида келиб чиққан ёнғин оқибатида олов ичида қолиб кетиб, ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишдилар.

Ўз хизматдошларига намуна кўрсатган мазкур қаҳрамонларимиз Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилдилар.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Xato topdIngizmi?
Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosing
Yangiliklar » Jamiyat » Миллий гвардиянинг ҳафта қаҳрамонлари муносиб тақдирланишди