13:19 / 25.02.2015
9 131

Matiz Россияда яна энг арзон автомобилга айланди

Matiz Россияда яна энг арзон автомобилга айланди

Россиядаги дилерлик марказлари таклиф қилаётган нархлар таҳлил қилинганда Daewoo Matiz автомобилининг рублдаги нархлари кескин туширилгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

2015 йилда ишлаб чиқарилган Matiz’нинг энг оддий M 19 Lite версияси деярли 100 минг рублга арзонлашиб, ҳозирда нархи 299 минг рубль (4750 доллар) ни ташкил этмоқда. Бу Россиядаги энг арзон автомобиль ҳисобланади.

Автомобильнинг автомагнитолали ва орқа ойна тозалагичига эга версияси 319 000 − 325 000 рубль (5050−5150 доллар), кондиционерли версияси 349 000 − 355 000 рубль (5500−5600 доллар), рул гидрокучайтиргичи билан 365 000 − 395 000 рубль (5800−6250 доллар), энг қиммат версияси − М 30 эса 399 минг рубль (6300 доллар) эвазига сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Daewoo Gentra автомобилларининг нархи 30 фоизга арзонлашган эди.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Matiz Россияда яна энг арзон автомобилга айланди