13:13 / 13.10.2016
7 224

Халқаро саноат ярмаркасида «Ўзавтосаноат» корхоналари қатнашади

Халқаро саноат ярмаркасида «Ўзавтосаноат» корхоналари қатнашади

Тошкент шаҳрида 24-31 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида «Ўзавтосаноат» АК таркибидаги 33та корхона иштирок этади, деб "Carzone" хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, кўргазмада ушбу корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 270 турдаги маҳсулотлар ва 640 турдаги ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун таклиф этилаётган импорт маҳсулотлар тақдим этилади.

IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси давомида «Ўзавтосаноат» АК экспертлари автомобиллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бозори салоҳиятини 2,3 трлн. сўмга баҳолашганди. Енгил автомобил 7 мингдан ортиқ деталдан ташкил топиши қайд қилинган.

Бугунги кунда ўзбек автомобил саноатини «Ўзавтосаноат» АК таркибидаги 20та, 160та кичик ва ўрта корхоналар ҳамда дунёнинг 20та давлатидан 120 етказиб берувчилар бутловчи қисмлар билан таъминламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Халқаро саноат ярмаркасида «Ўзавтосаноат» корхоналари қатнашади