09:30 / 21.10.2016
8 725

“Тесла”нинг тўла автоном автомобили мустақил ҳаракатланаётгани видеоси намойиш этилди

“Тесла”нинг тўла автоном автомобили мустақил ҳаракатланаётгани видеоси намойиш этилди

“Tesla” компанияси энг сўнгги технологиялар ва дастурлар билан жиҳозланган Model X русумининг йўлда тўла мустақил ҳаракатланиши, чорраҳадан ўтиши ва автотураргоҳга жойлаштириши акс этган видеони тарқатди.

Model X Калифорния штатидаги Пало Алто шаҳри кўчаларини кезаётгани тўрт дақиқага яқин видеолавҳада кўрсатилади. Бу ҳудуд “Тесла” компаниясининг қароргоҳидан узоқ эмас.

Машина автотураргоҳга етгач, ўзига жой излайди. Компания раҳбари Элон Маскнинг изоҳлашига қараганда, “ақлли” машина жойлашишга рухсат этилган ёки йўқлигини аниқлаш учун белгиларни кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Тесла автомобилларига 360 градусгача буриладиган саккиз камера, 12та ультратовушли датчик, маълумотларни таҳлил қилиш функциясига эга янги радар ўрнатилган. Машина 250 метргача масофани “кўради”, буни хавфли вазиятда тезкор қарор қабул қилиш учун етарли ҳисоблаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “Тесла”нинг тўла автоном автомобили мустақил ҳаракатланаётгани видеоси намойиш этилди