Эстониянинг Velonia компанияси янги Viks велосипедини яратди, унинг дизайни Lamborghini суперкарлари образларидан илҳомланиб ишланган. Luxurylaunches’нинг хабар қилишича, конструкторларнинг бундай транспорт воситасини яратишлари учун тахминан 3 йил вақт сарфланди. Ҳар бир велосипед қўлда йиғилади.
Велосипеднинг қимматбаҳо рамаси алюминий қотишмасидан тайёрланган ва сариқ “giallo midas” рангига бўялган. Viks моделининг яқин орада сотувга чиқиши кутилмоқда. Велосипеднинг нархи ҳозирча номаълум.
2016 йилнинг июнь ойида La Strana Officina фирмаси Cellini Uomo люкс велосипедини яратганди. Уни ишлаб чиқаришда 999 синовли олтин қўлланган. Рулнинг бир қисми ва педаллар қимматбаҳо металл қатлами билан қопланган. Рулнинг чап қисмига эса илон терисига монанд ишлов берилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади