Шу кунларда Тошкентдаги «ЎзЭкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси ҳудудида анъанавий Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда “Ўзавтосаноат” АК таркибидаги «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 31 октябрига қадар давом этадиган мазкур тадбирда юк автомобиллари, автобуслар ва махсус транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Самарқанд автомобиль заводи 6 турдаги маҳсулотларини ташриф буюрувчиларга намойиш этмоқда.
Паст полли LE60 шаҳар автобуси, ISUZU NKR шассиси базасидаги тез ёрдам автомобили, NKR тоифасидаги кам юк кўтарувчи автофургон ҳамда махсус транспорт воситаларидан NQR ўт ўчириш автомобили ва сиқилган табиий газ (метан)да ишловчи двигатель билан жиҳозланган NPR 82L чиқинди ташувчи автомобили шулар жумласидандир.
Бундан ташқари Самарқанд автомобиль заводи маҳсулотлари экспозициясидан янги SAZ HD 50 автобуси ҳам ўрин олган бўлиб, 44 нафар йўловчини ўзига сиғдира оладиган ушбу транспорт воситасида йўловчилар учун 29 та ўриндиқ мавжуд. Янги автобус 150 от кучи қувватига тенг Евро-4 халқаро экологик талабларига жавоб берувчи, дизел ёқилғили ISUZU двигатели билан жиҳозланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди