23:38 / 17.11.2016
8 268

АҚШда шовқинсиз электромобиллар тақиқланади

АҚШда шовқинсиз электромобиллар тақиқланади

Электромобилларнинг шовқинсиз ҳаракатланиши афзаллик сифатида талқин этилади, аммо муайян нозик ҳолатларда унинг зарари ҳам бор. Машинанинг баланд овозига ўрганган пиёда ва велосипедчилар транспорт яқинлашаётганини сезмаганлиги ортидан бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши ҳеч гап эмас. АҚШ транспорт вазирлиги қошида жойлашган йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги Миллий бошқармаси (NHTSA) ташаббуси билан эндиликда электромобилсозларга янги талаб қўйиладиган бўлди. Янги федерал стандарт бўйича гибрид ва электрли транспорт ишлаб чиқарувчи концернлар машинага шовқин ҳосил қилувчи мослама ўрнатиши шарт, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти.

Қонун муаллифлари уқтиришича янги талаб кўзи ожиз ва хира кўрадиган ҳамда бепарво пиёдаларга ёрдам беради. Электромобилга шовқин ускунаси қўшилиши йиллик ЙТҲлар сонини 2,4 мингга қисқартиришини экспертлар таъкидламоқда.

Тўғри, электромобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар янги талаб учун тайёргарлик кўриши керак бўлади. Қонун 2019 йилнинг 1 сентябридан кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШда шовқинсиз электромобиллар тақиқланади