Daimler компаниясининг ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими раҳбари Томас Вебер концерннинг электромобиллар ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
Шунингдек компания электрокарлар учун энг янги аккумулятор батареяларини ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилда электрокарлар қаторига 10 та модель қўшилади, уларнинг барчаси алоҳида EQ бренди остида ишлаб чиқарилади. 2019 йилда Generation EQ электромобилини йиғиш ишларига старт берилади. Унинг концепти Париждаги автосалонда намойиш қилинган бўлиб, ташқи кўриниши бироз GLC Coupe’га ўхшаб кетади.
Daimler тахминларига кўра, 2025 йилга бориб, электрокарлар сотувлари жаҳон сотувларининг 15-25 фоизини ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди