Uber компанияси АҚШнинг Калифорния штати Сан-Франциско шаҳрида ҳукуматнинг норозилигига ва унда тегишли рухсатнома йўқлиги ҳақидаги даъволарига қарамай, автопилот билан бошқариладиган таксиларни онлайн тарзда буюртма қилиш бўйича хизматларни тақдим этишда давом этади. Бу ҳақда Uber вакили Энтони Левандовски маълум қилди, деб ёзади «Дарё».
Uber ҳайдовчисиз такси сервисини Сан-Францискода 14 декабрь, чоршанба куни ишга туширди. Калифорния раҳбарлари компанияда автоном транспорт воситасининг штат йўллари бўйлаб қатнаши учун ҳуқуқ берувчи зарур рухсатнома бўлмагани учун, у қонунни бузаётганини маълум қилди. Uber’дагилар эса уларнинг ҳайдовчисиз таксиларини тўлиқ автоном деб ҳисоблаб бўлмаслигини, чунки уларда хавфсизлик мақсадларида ҳайдовчи ўтириши ва ҳар қандай лаҳзада бошқарувни ўз қўлига олиши мумкинлигини таъкидламоқда.
16 декабрь куни Uber ҳайдовчисиз такси сервисини тугатишдан бош тортгач, Калифорния прокуратураси вакиллари компанияни ишни тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмаса, у судга оширилиши билан таҳдид қилди ва компанияга «келаси ҳафта бошигача» муддат берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди