12:31 / 03.01.2017
10 588

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ. Юраги бетоблар кўрмасин

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ. Юраги бетоблар кўрмасин

Бугун, 3 январь куни ярим тунда, соат 01:00 атрофида Тошкентда даҳшатли ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари берган хабарга асосланиб Qalampir.uz сайти маълум қилмоқда.

Ёғингарчилик вақтида ердаги чанг сув билан аралашади. Натижада эса ер музлаганданда хавфлироқ ҳолатга келади. Бундай вақтда эса тезликни ошириш, зудлик билан тўхташ тавсия этилмайди. Тунда содир бўлган ЙТҲга айнан шулар сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Тошкент шаҳрининг Себзор кўчасидан келаётган автомобиль тоннелга тушиб кетаётган чоғида ЙТҲга учради. Энг қизиғи Gentra русумидаги мазкур автомобиль билан содир бўлган ЙТҲнинг бошқа иштирокчиси йўқ. Автомобиль йўл четидаги симёғочга бориб урилган ва таниб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган.

Автомобилнинг ҳозирги ҳолатидан кўриниб турибдики, ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган. Шу ўринда савол туғилади: ҳайдовчи омонми? Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларга қараганда, ҳайдовчининг қўли ва бурни синган. У зудлик билан шифохонага олиб кетилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда даҳшатли ЙТҲ. Юраги бетоблар кўрмасин