23:57 / 26.02.2015
11 171

Алишер Узоқов ўзининг «Кузда гуллаган дарахт» фильмини тақдим этди

Алишер Узоқов ўзининг «Кузда гуллаган дарахт» фильмини тақдим этди

Таниқли актёр ва режиссёр Алишер Узоқов ўзининг узоқ давом этган ижодий танаффусидан сўнг киносевар мухлислар учун янги фильмини тақдим этди, деб хабар беради «iLife.uz».

26 февраль куни Тошкентнинг Royal Cinema кинотеатрида мазкур «Кузда гуллаган дарахт» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Чарос ва Дониёрнинг аламли изтироблардан ҳоли бўлмаган соф ва бахтли муҳаббат қиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур кинокартинада кутилмаганда томошабин вужудини жумбушга келтирувчи саҳналарнинг мавжудлиги унинг муваффақияти учун хизмат қилган.

Чин муҳаббат, садоқат, одамийлик туйғулари, инсон ҳаётининг жамики моддиятлардан устун туриши ҳақиқатини ёритувчи ушбу фильм Алишер Узоқов сценарийси асосида постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Дилшод Нуриддинов томонидан суратга олинган. Бош ролларни Раъно Шодиева, Зиёда Ҳудойқулова, Алишер Узоқов; ролларни Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Фарҳод Абдуллаев ва Раъно Ярашева ижро этган.

Драма жанрида яратилган «Кузда гуллаган дарахт» фильмининг премьераолди намойишида фильм ижодкорлари, эл суйган санъат ва маданият намоёндалари иштирок этди.

Фильмни 27 февралдан Ўзбекистон кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқов ўзининг «Кузда гуллаган дарахт» фильмини тақдим этди