Икки ярим йилдан буён ТВ ва радиоэфирларда қўшиқлари берилмай келаётган Нилуфар Усмонова яна фарзанд кутяпти. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти маълум қилди.
Маълумотларга қараганда, хонанда тўртинчи бор она бўлиш арафасида турибди.
Хонанда бундан бир неча йил илгари иккинчи бор турмушга чиққан эди. Бу орада у икки ўғилли бўлди. Шунда ҳам турмуш ўртоғи ким эканлигини оммага ошкор этганича йўқ. Нилуфар Усмонованинг турмуш ўртоғи кимлиги унинг яқин дўстларига ҳам сирлигича қолмоқда.
Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Хонанда таҳририятимиз мухбирлари билан бу мавзу ҳақида гаплашишни истамади, ҳатто, ҳомиладорлигини яширишга уринди. Бироқ тез орада интервью беришга ваъда берди. Начора, Усмонованинг кўзи ёришини кутишдан бошқа илож йўқ.
Дарвоқе, Нилуфар Усмонова бундан бир неча йил илгари ОАВларга берган интервьюсида қиз фарзанд кўриш – энг катта орзуси эканини, қиз кўрмагунича фарзандли бўлишда давом этишини айтганди. Балки у ўз сўзига содиқ қолмоқчидир.
Маълумот учун, хонанданинг 3 ўғли бор: Саидаъзамхон 12 ёшда, Иброҳимхон 6 ёш, Сулаймонхон 5 ёш. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади