23:09 / 06.10.2016
14 967

Умидахон янги клипи баҳонасида қачон турмуш қуришини айтди

Умидахон янги клипи баҳонасида қачон турмуш қуришини айтди

“Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахоннинг ижодида янгиликлар бисёр. Хонанда янги қўшиқ ва клип устида иш бошлаганини "Qalampir.uz" нашрига маълум қилди.

Хонанданинг “Сафсата” номли янги қўшиғи шеъри ва мусиқаси унинг эски ҳамкори Элдор Қаюмовга тегишли. Мусиқий сайқални эса Жасур Бадалбоев берган.

“Бироз танаффус қилдим. Қўшимларимни тақдим этиш фурсатини кутдим. Чунки кўп қўшиқларда бир хиллик кўзга ташланяпти. Ижодда янгилик қилиш ҳар қачонгидан ҳам қийин бўлиб кетяпти. “Сафсата” номли янги қўшиғим ижодимда бурилишга сабаб бўлмасада, ўз йўналишда мухлисларимга манзур бўлади, деган умиддаман”, дейди Умидахон.

Айни дамда Ўзбекистон давлат консерваториясининг 3-босқичида таҳсил олаётган Умидахон билан суҳбатни диктафонга ёзишнинг имкони бўлмади. Бунда унумли фодаланган хонанда ижоди ва шахсий ҳаётига оид саволларга тортинмай жавоб берди. Хонанда сўнгги вақтларда ўзи ҳақида тарқалган гап-сўзларга эътибор қаратар экан, турмушга чиқиши билан боғлиқ саволларни ҳам четлаб ўтмади.

“Насиб қилса, вақт-соати етганда, албатта, турмуш қураман. Ҳар ҳолда ҳаётимдаги бундай қувончли воқеани мухлисларимдан яширишни ният қилмаганман. Аммо ҳали яна бироз вақт бордай, назаримда. Лоақал ўқишни битириб олай, уй юмушлари, рўзғор ишларига вақт ажрата олишга имкон топай, сўнг турмушга чиқаман. Аллақачон турмуш қурган ёки тўй куни аниқ экан, деган гапларни эшитсам, тўйимга ўзимни ҳам айтарсилар, деб қўяман(кулиб)”.

Дарвоқе, хонанданинг янги “Сафсата” номли қўшиғига клипни Дилмурод Агзамов ва Рустам Муродов суратга олишга. Унда ролларни хонанданинг дўстлари актёр Шерзод Сайдиалиев ва актриса Зиёда Худойқулова ижро этишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Умидахон янги клипи баҳонасида қачон турмуш қуришини айтди