16:42 / 14.10.2016
9 410

“Мирзо Улуғбек” драмаси Ўзбек Миллий академик драма театрида қайта саҳналаштирилди

“Мирзо Улуғбек” драмаси Ўзбек Миллий академик драма театрида қайта саҳналаштирилди

Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб “Мирзо Улуғбек” драмаси Ўзбек Миллий академик драма театрида қайта саҳналаштирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Спектакл режиссори – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Олимжон Салимов. Рассом – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев.

Спектаклда бош ролларни Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Эркин Комилов, Яйра Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Маъсудов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Лола Элтоевалар маҳорат билан ижро этган.

Мазкур тарихий спектаклда буюк Мирзо Улуғбекнинг олим, илм-фан ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари, машаққатли ҳаёти, жаҳолатга қарши маърифат билан курашгани акс эттирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Мирзо Улуғбек” драмаси Ўзбек Миллий академик драма театрида қайта саҳналаштирилди