Кеча 24 октябрь куни телебошловчи опа-сингиллар Райҳон Уласенова ва Ойхон Ифорзодаларнинг синглиси Зулайҳо Шаҳобиддинова турмушга чиқди. Бу ҳақда шоу бизнеснинг бир қатор вакиллари қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, “Шарқ” гуруҳи ижодкорлари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали хабар беришган ва икки ёшни висол оқшоми билан табриклашган.
“Қизларжонлар, сизларни хонадонингиздаги яна бир тўй билан табриклайман. ОЛЛОҲ буюк бахт берсин”, деб ёзади Райҳон Ғаниева.
Ўзбекистон меҳмонхонасида бўлиб ўтган никоҳ оқшомига шоу-бизнес оламининг кўзга кўринган вакиллари ташриф буюришди.
Дарвоқеа, Райҳон Ғаниева жойлаштирган суратда Ойҳон Ифорзоданинг ҳомиладор экани кўриниб турибди. Телебошловчи 2016 йилнинг 23 февралида ҳамкасби Шоҳ Алимовичга турмушга чиққанди.
Шунингдек, ушбу суратда телебошловчи Райҳон Уласенованинг 4 ойлик қизалоғи ҳам холасининг тўйига келганини кўриш мумкин. Қизалоқ 2016 йилнинг 25 июнида дунёга келганди.
Фурсатдан фойдаланиб, Zamin.uz сайти номидан Шаҳобиддиновлар оиласини шодиёна билан табриклаймиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди