19:20 / 26.10.2016
31 960

Фарҳод Алимов: “Райҳон билан дардимиз бир”

Фарҳод Алимов: “Райҳон билан дардимиз бир”

“Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимов 29 октябрь куни турмуш қуришяптими?”, деган савол айни дамда шоу-бизнес оламини кузатиб борадиган миллионлаб мухлисларни қийнамоқда, десак адашмаган бўламиз.

Бир неча кундан бери Telegram мессенжерида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг бугунги кунда тўйлар, турли нуфузли тадбирларда бошловчилик қилаётган Фарҳод Алимов билан тушган сурати кўплаб миш-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бугунгача бу гап-сўзларга нисбатан Райҳон Ғаниева ҳам, Фарҳол Алимов ҳам изоҳ беришмаган эди.

Биз тўй ҳақидаги гапларга ойдинлик киритиш мақсадида бошловчи Фарҳод Алимов билан боғландик ва хонанда Райҳон Ғаниева билан муносабатлари, тўй куни, умуман олганда, улар ўртасидаги муносабатлар ҳақида изоҳ сўрадик.

Одатда машҳур инсонлар орасида шундай миш-мишлар тарқалганда, улар ОАВ ходимларидан қочишга, изоҳ бермасликка ҳаракат қилишади. Фарҳод Алимов билан телефон орқали суҳбат эса бундай кечмади, у барча саволларимизга ҳеч қандай баҳоналарсиз жавоб берди.

— Фарҳод ака, бизга берилаётган маълумотларга кўра, сиз ва Райҳон 29 октябрь куни турмуш қураётган экансизлар, шу ростми? Бундан ташқари, тўй Тошкентда эмас, бошқа давлатда бўлиши ҳам режалаштирилаётган экан, бунинг сабаби нима?
— Айтишим керакки, биз Райҳон билан ҳозирча шунчаки дўстона муносабатдамиз. Бир-биримизни 20 йилдан бери таниймиз. 29 октябрь куни тўйимиз бўлиши, тўйнинг Тошкентда эмас, чет давлатда бўлиши ҳақидаги маълумотлар нотўғри. Ҳозирча бу ҳақда бирор нима дейишим қийин.

— Сизга ҳазиломуз бир саволим бор: 29 октябрь куни нима билан банд бўласиз?
— Ҳа, албатта! 29-октябрь куни “Яккасарой” тўйхонасида бўладиган тўй тадбирида бошловчилик қиламан.

— Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларчи? Улар ҳақида нима дея оласиз?
— Тўғрисини айтганда, суратларни ҳали ўзим ҳам кўрганим йўқ. Биз турли тадбирларда биргаликда суратга тушган бўлишимиз мумкин, аммо узук излаб юрган суратларимиз қаердан олинганини тушунмадим. Бу фотошоп бўлса керак.

— Мухлисларимиз орасида оилангиз ҳақида маълумот беришимизни сўраётганлар талайгина. Райҳон билан муносабатларингиз ҳақидаги фикрлар пайдо бўлгач, кўпчилик сизнинг оилали инсон эканингизни айтди. Бироқ бизда бошқача маълумот бор...
— Мен, биз ҳақимизда, хусусан тўйимиз бўлаётгани ҳақида ёзилган мақолаларда “Фарҳод уйланган йигит-ку”, деган фикрларни ҳам ўқидим. Мен ажрашганман. Бир неча йиллик турмушдан сўнг, собиқ рафиқам билан бир-биримизга тўғри келмаслигимизни тушуниб етдик. Фарзандларим билан ҳафтада 2-3 бор кўришиб турамиз. Ажрашган бўлсак-да, собиқ рафиқам билан дўстона муносабатларни сақлаб қолганмиз.

— Агар эркин бўлсангиз айни вақтда Райҳон билан муносабатларингиз қандай? Балки миш-мишлар бир куни ростга айланар?
— Биз яқин дўстлармиз. Айни вақтда бизнинг дардимиз бир. Райҳон билан муносабатларимиз ҳақида бирор фикр айтишга ҳали эрта. Ҳамма нарса айни вақтда муҳокамада.

Аввалги мақолаларимизда айтганимиздек, 2015 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани ҳақида расман хабар қилганди. Шу бугунга қадар Райҳон ва Йигитали оилавий ажрим сабабларини ОАВга ва мухлисларига ошкор қилишгани йўқ. Бироқ, Райҳоннинг интервьюлари ва ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган изоҳларида собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновдан қаттиқ ранжиганини сезиш қийин эмасди.

Гарчи Райҳон ажрашаётгани ҳақида 2015 йилнинг январь ойида расман эълон қилган бўлсада, Райҳон ва Йигитали ўртасидаги муносабатнинг дарз кетгани 2014 йилдаёқ барчага маълум бўлиб улгурганди. 2014 йил “Излама” қўшиғини куйлаган Райҳон айни қўшиққа ишланган клипда бошловчи Фарҳод Алимов билан суратга тушган.

Балки, Райҳоннинг
“Қани эди сароб бўлса,
Бу азоблар унут бўлса,
Ёлғизликка юрак кўнса,
Афсус энди кеч. Излама...”, дея куйлаган қўшиғига ишланган клипда айнан Фарҳод Алимовнинг суратга тушгани бежиз эмасдир. Тақдир уларни шу тарзда яқинлаштиргандир...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фарҳод Алимов: “Райҳон билан дардимиз бир”