17:50 / 29.10.2016
21 997

Йигитали Мамажонов: “Фарзандларимни ўз қарамоғимга оламан”

Йигитали Мамажонов: “Фарзандларимни ўз қарамоғимга оламан”

Бундан 4 йил аввал, 2012 йилнинг 16 ноябрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтган эди. Уларнинг эртакнамо муҳаббатига ёшларидаги 13 йиллик фарқ ҳам ҳалал бермаган эди. Йигиталининг чақнаб турган кўзлари, Райҳоннинг бахтли аёл сифатидаги жилмайиши ҳамон мухлислар кўз ўнгида. 2014 йилнинг 5 май куни ана шу муҳаббатнинг мевалари сифатида уларнинг оиласида эгизак фарзандлар – Ислом ва Имрон дунёга келди.

Афсуски, ўша эртакнома муҳаббатга кўз тегди. ОАВда Райҳоннинг Йигитали билан ажрашаётгани ҳақидаги гаплар пайдо бўлгач, мухлислар орасида катта шов-шув бошланди. Аввалги мақолаларимизда ҳам айтиб ўтганимиздек, на Райҳон ва на Йигитали оиланинг дарз кетишига сабаб бўлган омил ҳақида бирор марта ҳам сўз очишмади.

Йигиталининг баъзи интервьюларидаги сўзлари эса мухлислар орасида яна ғалаён кўтарилишига сабаб бўлди. Ҳеч ким улар ўртасидаги муносабатларнинг тамом бўлганига, иш ажримгача етиб боришига ишонмасди. Бироқ, 2015 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани ҳақида расман хабар қилди.

Гарчи ажрим амалга оширилган бўлса-да, мухлислар Йигитали Мамажоновнинг Райҳонни бу йўлдан қайтармоқчи бўлганини яхши билади. Аммо ажримдан сўнг, уларнинг муносабатларини қайта тиклашнинг имкони бўлмади...

Райҳон Ғаниеванинг бошловчи Фарҳод Алимов билан турмуш қураётганликлари ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Райҳон яна муҳокамаларнинг асосий мавзусига айланди. Райҳон Ғаниева ҳам, Фарҳод Алимов ҳам оиласидан ажрашган. Айни вақтда уларни битта дард бирлаштирган бўлса ажаб эмас.

Мухлисларнинг “Собиқ рафиқасининг тўйи бўлаётгани ҳақидаги хабарга Йигитали қандай қарайди?” қабилидаги саволларига жавоб олиш истагида биз Йигитали Мамажонов билан боғландик. У Райҳон, фарзандлари ва бўлажак тўй ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

Йигитали Мамажонов, Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи:

— Мен бўлаётган ишлардан хурсанд эмасман. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади.

Фарзандларимни ҳеч қачон ташлаб қўймайман ва уларни ўзим тарбиялашга ҳаракат қиламан. Мен уларнинг отасиман, улар ўз қарамоғимда бўлишини истайман.

Мен барча нарса Яратгандан деб биламан. Демак, пешонамизга шу битилган экан. Ҳамма нарса яхшиликка.

Шахсий ҳаётим ва оилам ҳақида гапиришни ёмон кўраман. Бу менинг табиатимга тўғри келмайди. ОАВга берган барча интервьюларимда ҳам бу ҳақда айтганман. Мен мухлислардан бировнинг ҳаётига аралашмасликларини сўраган бўлардим.

Тўғри, Йигитали Мамажонов, Райҳон Ғаниева, Фарҳод Алимов – машҳур инсонлар ва айнан шу сабабли ҳам кўп сонли мухлислар уларнинг шахсий ҳаёти билан қизиқишади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам биз мухлислардан уларнинг айтаётган гапларига, шахсий ҳаётларидаги ўзгаришларга ҳурмат билан қарашларини сўраган бўлардик. Чунки, ўзига одамларни жалб қилиш истагида янгиликка “янгилик” қўшиб, мухлисларга ёлғон маълумот тарқатаётган инсонлар афсуски бор.

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йигитали Мамажонов: “Фарзандларимни ўз қарамоғимга оламан”